Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тўқаев президентликка қайта номзод қўйиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Тўқаев президентликка қайта номзод қўйиши ҳақидаги саволга жавоб берди


Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун, 23 август куни мамлакатнинг бир палатали парламенти – Қурултой сайлови муносабати билан журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

“Власть” нашри вакили Тамара Ваал Қосим-Жўмарт Тўқаевдан 2029 йилги президентлик сайловида қатнашиш нияти бор ёки йўқлигини сўради.

"Конституциявий суд шундай қарор қабул қилди. Бу қонуний, албатта ва мен қонуний тартибда қайта сайланиш ҳуқуқига эгаман. Келгуси сайлов масаласига ёки сиз айтганингиздек, сайловда қатнашиш ёки қатнашмаслигимга келсак, бу борада мулоҳаза юритишга ҳали эрта. Негаки, қайд этганимдек, мамлакатимиз олдида турган кўплаб масалаларни ҳал этишимиз керак.

Бутун Қозоғистонни қурилиш майдонига айлантириб, аввало, фуқаролар учун ижтимоий объектлар барпо қилишимиз лозим. Эҳтимол, кейинги йили сизга бу бўйича аниқроқ жавоб берарман", – деди Тўқаев.

Жорий йил июл ойида Қозоғистон Конституциявий суди Қосим-Жўмарт Тўқаев яна президентликка номзодини қўйиши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарганди.

Суд талқинига кўра, март ойида референдум орқали маъқулланган ва 1 июлдан эътиборан кучга кирган янги Конституция амалдаги давлат раҳбари Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга имкон беради.

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг президентлик муддати 2022 йил ноябрда бошланган ва 2029 йил ноябрда тугайди.

Киритилди: 21:50 24.08.2026. Ўқилди: 694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!