«Реал» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Мадрид клуби олдига маошини ошириш бўйича талаб қўйди.
Журналист Авраам Ромеронинг хабарига кўра, англиялик хавбек клубдаги маоши бўйича Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор даражасига яқинлашишни истамоқда. Шу сабабли яқин вақт ичида футболчининг агентлари «Реал» раҳбарияти билан янги шартнома шартлари юзасидан музокараларни бошлайди.
Маълумотларга кўра, «Реал» клуби ҳам етакчи футболчиси билан битимни яхшиланган шартларда узайтириш борасида муҳокама қилишга тайёр.