Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Лавров "Бундай сўзларни айтиш учун сурбет одам бўлиш керак”

Лавров "Бундай сўзларни айтиш учун сурбет одам бўлиш керак”

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Германиянинг янги канцлери Фридрих Мерцни ҳозирги шароитда Германия Европага етакчилик қилиши кераклиги ҳақидаги баёноти учун сурбет деб атади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Брюсселдаги барча амалдорлар Украина масаласида ўз нуқтаи назарларини ҳимоя қилиб, сайловчиларини белни маҳкам боғлаб, яхши кунларни кутиш кераклигига ишонтиришмоқда. Чунки ҳозир Украинага ёрдам бериш керак, соғлиқни сақлаш ва иситиш муаммолари иккинчи ўринга сурилиши лозимлигини айтишмоқда. ‘Кутиш керак, чунки Украина Европа қадриятларини ҳимоя қилмоқда", дейишади. Европа ўз қадриятларини нимада кўраётгани ҳақида ўзингиз хулоса чиқаринг.

Ҳақиқий нацизм қайта жонланмоқда. Бунга кўплаб мисоллар бор. Жумладан, ГФРнинг янги канцлери жаноб Мерцнинг Германия яна Европага раҳбарлик қилиш вақти келгани ҳақидаги нутқи. Бундай сўзларни айтиш учун сурбет одам бўлиш керак”, деди Лавров.

Бундан олдин Германия бундестагининг мудофаа қўмитаси раиси Мари-Агнес Штрак-Симмерманн Россия президенти Владимир Путинни Украинани Россия империяси таркибига қўшиб олишни истаётганликда айблаган эди.

Киритилди: Бугун 11:07. Ўқилди: 1957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!