Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ҳарбийларимиз металлоломга снаряд сотишибди, кейин у портлабди” деган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга зиддир.
Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ушбу снаряд ҳарбий қисмлар тасарруфида бўлмаган ҳудудда, маҳаллий чўпонлар томонидан ноқонуний равишда топилган ва металлоломга топширилган.
Фуқаролар бундай ҳолатларда хавфсизлик қоидаларига амал қилиб, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари лозим.
Ҳарбий хизматчиларнинг мазкур воқеага ҳеч қандай алоқаси йўқ, уларга нисбатан жиноий жавобгарлик йўқ. Снаряд эса Ўзбекистон Қуролли Кучларида мавжуд бўлмаган, 1970 йилларда ишлатилган турга мансуб экани маълум қилинди.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.