Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Эрон жасорат кўрсатмоқда

Эрон жасорат кўрсатмоқда

Эрон ўз ядро объектларига ҳужум қилинган тақдирда, Исроил ҳудудига "қақшатқич зарба" беришини билдирди.

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) расмий вакили генерал-майор Али Муҳаммад Наэини маълум қилди, деб хабар бермоқда элита ҳарбий тузилмаси матбуот хизмати.

"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади," - деди Наэини.

Ушбу баёнот CNN телеканалининг Исроил армияси Эроннинг ядро инфратузилмасига зарба беришга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарлари фонида янгради. АҚШ ҳукумат доираларидаги манбаларга кўра, сўнгги ойларда бундай зарба эҳтимоли сезиларли даражада ошган. Тахминларга кўра, Исроил шу йўл билан Вашингтон билан ядро дастури бўйича музокараларда Теҳронга босимни кучайтиришга уриниши мумкин.

Киритилди: 20:54 22.05.2025. Ўқилди: 3947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!