Нашр манбаларига кўра, Украина ўз қуролли кучларини босиб олинган тўртта ҳудуддан (Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже) олиб чиқиб кетиши, шунингдек, мамлакатда умумий сафарбарлик ва Ғарбнинг ҳарбий ёрдами тугатилиши лозим.
Айни дамда Оқ уй Трампнинг Путин билан суҳбати натижа бериб, рус етакчиси ўз шартларини юмшатишига умид билдирмоқда. Акс ҳолда, АҚШ сиёсатида туб бурилиш юз бериши мумкин, дейилади нашр тарқатган хабарда.