Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Халқаро жиноят судининг (ХЖС) собиқ раиси Сон Сан Хен Сеулдаги халқаро анжуманда Украинага, Россиянинг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлагани учун, Шимолий Кореяга қарши ХЖСда иш қўзғатишни таклиф этди.

Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Сон Сан Хеннинг таъкидлашича, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инни Украина билан можарода Россияга кўрсатилган ҳарбий ёрдам учун жавобгарликка тортишнинг "қулай пайти келди." Унинг айтишича, Украина жабрланган томон сифатида ХЖСга расмий шикоят киритиш ҳуқуқига эга.

"Ким Чен Инни Халқаро жиноят судида жавобгарликка тортиш вақти етиб келди," дея таъкидлади Сон Сан Хен.

ХЖСнинг собиқ раиси, Шимолий Корея илгари Украинага қарши жанговар ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун Россияга ўз қўшинларини юборганини расман тан олганини қайд этди. Унинг фикрича, бу ҳаракатлар тергов бошлаш учун асос бўлиши мумкин.

Киритилди: 22:07 19.05.2025. Ўқилди: 1865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!