Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилди

Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилди

Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган. Ҳужумлар асосан мамлакат пойтахти Киев томон йўналтирилган. Киев вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Николай Калашникнинг айтишича, Киевда ҳаво хавфи 8 соат давом этган.

Маълумотларга кўра, 250 та дрондан 245 таси уриб туширилган. 14 та “Искандер-М” ракетасидан 6 тасини Украина Ҳаво кучлари йўқ қилишга муваффақ бўлган. Россия ҳужумлари натижасида, шунингдек, Днепропетровск, Одесса, Харков, Донецк ва Запороже вилоятлари зарар кўрган.

Украина Миллий полициясига кўра, тунги ҳужум оқибатида 15 киши жабрланган.

Киритилди: Бугун 12:51. Ўқилди: 1409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!