Биз хорижликларни қардош деб ҳисобламаймиз ва ҳеч қачон асирга олмаймиз, бизга бундай вазифа қўйилмаган, деди Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов РИА Новостига.
"Украиналиклар - аксарият ҳолларда жанг майдонига мажбуран олиб келинади. Шунинг учун биз уларга асирга тушиб тирик қолишга имкон берамиз. Мен буни ўз жангчиларимга ҳар доим тайинлайман.
Лекин, аслида нима бўлаётини тушунмай, фашистлар ва шайтон тарафида туриб "русларни ўлдириш мақсадида" бу ерга келган хорижликлар — йўқ қилиниши керак. Айниқса Россия ҳудудига бостириб кирганлари", - деди у.