Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди. РИА Новости нашрига берган интервюсида у украиналикларнинг кўпчилиги жанг майдонига мажбурий сафарбарлик натижасида келаётганини таъкидлаб, уларга нисбатан мулойим ёндашишни муҳим деб ҳисоблашини билдирди.
"Украиналиклар - аксарият ҳолларда жанг майдонига мажбуран олиб келинади. Шунинг учун биз уларга асирга тушиб тирик қолишга имкон берамиз. Мен буни ўз жангчиларимга ҳар доим тайинлайман.
Лекин, аслида нима бўлаётини тушунмай, фашистлар ва шайтон тарафида туриб "русларни ўлдириш мақсадида" бу ерга келган хорижликлар — йўқ қилиниши керак. Айниқса Россия ҳудудига бостириб кирганлари", - деди деди Алаудинов РИА Новостига.