Исроил мудофаа кучлари пайшанба куни эрталаб Ливан жанубидаги Ал-Мансури ҳудудида "Ҳизбуллоҳ" артиллерия қўмондони Муҳаммад Жамол Муродни қирғоқ секторида йўқ қилди.
Исроил армияси матбуот котиби хабар беришича, Мурод уруш пайтида Исроил ҳудудига қилинган кўплаб ракета ҳужумлари учун жавобгар бўлган.
Қайд этилишича, у сўнгги ойларда қирғоқ секторида "Ҳизбуллоҳ"нинг артиллерия салоҳиятини тиклашга уринган.
Исроил унинг хатти-ҳаракатлари Исроил хавфсизлигига таҳдид солаётганини ва Тель-Авив ва Байрут ўртасида аввал эришилган келишувларни бузганини таъкидлади.