Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда 40-50 йиллик автомашиналар истеъмолдан чиқарилиши мумкин

Ўзбекистонда 40-50 йиллик автомашиналар истеъмолдан чиқарилиши мумкин

Яқинда эълон қилинган статистикага кўра, 24 миллионга яқин қоидабузарлик аниқланган бўлиб, уларнинг 19 миллиондан ортиғи тезлик билан боғлиқ. Бу эса тизимда ното‘ғри ишлаётган жиҳатлар борлигини англатади.

Тезлик чекловлари жой, вақт ва реал заруратга қараб белгиланиши лозим. Масалан, магистрал йўлда, аҳолидан йироқ, очиқ ҳудудда 130 км/соат тезлик нега ман этилган? Шу каби саволлар ҳайдовчиларда табиий равишда туғилади.

Қоидага қасддан ва хавфли тарзда риоя қилмаганларга нисбатан қатъий жаза муҳим — масалан, қизил чироқда ўтиш, икки карра тез юриш, авария хавфи яратиш. Аммо ҳар бир қоидабузарлик учун бир хил ёндашув эмас, асосли фарқлаш зарур. Ҳайдовчиларнинг фикрини ҳам инобатга олиш керак.

Давлат хизмат автомобилларига имтиёз берилмаслиги керак — тартиб ҳамма учун баробар бўлиши лозим. Бу масаладаги кечиккан қарорлар албатта қайта кўриб чиқилиши керак.

40–50 йиллик автомобилларни босқичма-босқич фойдаланишдан чиқариш — тўғри ташаббус. Ҳатто 25–30 йилдан ошган машиналар учун ҳам чеклов белгилаш мумкин. Фақат бу жараён одамларга қўл келадиган, ечимли механизмлар орқали амалга оширилиши керак.

Ички ишлар тизимида кадрлар сифати ҳам долзарб муаммо. Бу соҳада ўз ишини яхши биладиган, билимли, жамиятга намуна бўла оладиган мутахассислар ишлаши лозим. Тизимга яқинлар, танишлар, жиянлар эмас — лайоқатли инсонлар керак. Жамият формадаги ходим билан фахрланиши керак.

Тартиб — ҳаёт учун зарур. Лекин уни адолатли, аниқ белгилаш ва жамоатчилик ишончини қозонадиган усулда таъминлаш талаб этилади. Тартиб бўлмаса — хавф туғилади, лекин ҳар бир чеклов ҳам оқилона ва эҳтиёжга асосланган бўлиши шарт,- дейди Алишер Қодиров.

Киритилди: 15:37 10.07.2025. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!