Бугун 16 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Ҳаётимиз бахтсиз ва азоб-уқубатларга тўла"

"Ҳаётимиз бахтсиз ва азоб-уқубатларга тўла"

Исроилнинг инсонпарварлик блокадаси туфайли Ғазо секторини ёқилғи ва газ танқислиги инқирози қамраб олди.

Шунингдек, ун тақчиллиги ҳам кузатилмоқда. Бу эса нон ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатиб, нархларни блокададан олдинги даражадан тахминан тўрт баробар оширди.

"Al Jazeera" жанубий Хон Юнус шаҳрида ҳали ҳам фаолият юритаётган кам сонли новвойхоналардан бирига ташриф буюриб, қамал одамларнинг турмушига қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақида суҳбатлашди.

"Оилам учун нон сотиб олиш мақсадида эрталаб соат еттида келдим. Бешта болани боқиш ва таъминлаш менинг зиммамда. Бир фарзандимни хайрия ташкилотига, бошқасини сув келтиришга юбордим. Ўзим эса 12 километрча йўл босиб, оилага нон топиш учун шу ерга келдим," деди эркаклардан бири.

"Чегара ўтиш жойларининг ёпилиши фожиали оқибатларга олиб келади. Новвойхонадан нон олиш пайтидаги тиқилинч ва талаш-тортишлар туфайли жонидан айрилган одамлар бор," дея таъкидлади бошқа бир эркак "Al Jazeera"га.

"Болаларимга ифторлик тайёрлашим керак, уйга қайтишим зарур," - деди новвойхонадаги аёл. "Газ йўқлиги сабабли овқат пиширишда ўтин ишлатишга мажбурман. Ҳаётимиз қийинчилик ва азоб-уқубатларга тўла," - дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 21:00 15.03.2025. Ўқилди: 655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!