«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
«Рубен Диашни алмаштириш ва Ҳусановни тушириш тактик қарор эди. Биринчи бўлимдан сўнг биз маълум ўзгаришларни амалга оширишимиз керак эди», — деди мутахассис ўйиндан кейинги интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси танаффусдан сўнг майдонга тушди ва иккинчи бўлимни тўлиқ ўтказди. Учрашув «Манчестер Сити»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Абдуқодир Ҳусанов жамоаси навбатдаги ўйинини 28 февраль куни сафарда «Лидс»га қарши ўтказади.