Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Мексикага “Эл Менчо”ни йўқ қилишда ёрдам берганми?

АҚШ Мексикага “Эл Менчо”ни йўқ қилишда ёрдам берганми?

Бу ҳақда Reuters Пентагондаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Нашр манбасининг таъкидлашича, CJNG картели етакчиси Немесио Осегера Сервантесни (“Эл Менчо”) йўқ қилиш бўйича операция Мексика ҳарбийлари томонидан амалга оширилган, АҚШ эса Сервантес ҳақида батафсил маълумотнома тўплаб, уни Мексика расмийларига тақдим этган.

Аввалроқ, АҚШ Мексикадаги ўз фуқароларини хавфсиз бошпаналарда қолишга чақирган эди.

Давлат департаменти томонудан эълон қилинган Хавфсизлик бўйича огоҳлантириш энг биринчи навбатда Халиско штатига тааллуқли бўлиб, бу ерда Пуерто Валларта ва Гуадалахара каби сайёҳлик марказлари жойлашган. Шунингдек, чоралар Тамаулипас, Мичоакан, Гуерреро ва Нуево Леон штатларининг айрим ҳудудларига ҳам тегишли.

Киритилди: Бугун 11:11. Ўқилди: 527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!