Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Мексикада тартибсизликлар авж олмоқда

Мексикада тартибсизликлар авж олмоқда

Бу тартибсизликлар CJNG картели раҳбари “Эл Менчо” ўлдирилганидан сўнг бошланди.

Хабар берилишича, шаҳарларга Мексика армиясининг бронетехникаси киритилмоқда. Шу билан бирга, куч тузилмаларига ҳужумлар кучайган. CJNG жангариларининг Сан-Исидрода Миллий гвардия бўлинмасига уюштирган навбатдаги пистирмаси оқибатида олти нафар ҳарбий ҳалок бўлган. Шунингдек, жангарилар Мексика Миллий гвардиясининг UH-60 Black Hawk вертолётини ўққа тутган. Ҳаво кемаси фюзеляжи ва шиналарига ўқ теккан, бироқ у базага хавфсиз равишда қайтишга муваффақ бўлган.

Маълумотларга кўра, Мексикада тартибсизликлар қайд этилган штатлар сони 19 тага етган. Жангарилар йўлларда тасодифий автомобилларга ўт қўйиб, вазиятни беқарорлаштириш ва шаҳарларда тартибсизлик келтириб чиқаришга уринмоқда.

Киритилди: 09:18 23.02.2026. Ўқилди: 1951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!