Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
Нашрнинг баҳолашича, Вашингтон Эронга қарши бир неча ҳафта давом этиши мумкин бўлган эҳтимолий операцияга тайёргарлик сифатида Яқин Шарқда сезиларли миқдордаги кучларини жамламоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, Қўшма Штатларнинг Иорданиядаги базасида камида 66 та қирувчи самолёт жойлашган. Аниқлик киритилишича, у ерда камида 18 та F-35 Lightning II қирувчилари, шунингдек, 17 та F-15 Eagle кўп мақсадли қирувчиси ва саккизта А-10 Thunderbolt II штурмчиси мавжуд. Бундан ташқари, мазкур базада EА-18G Growler радиоелектрон кураш самолётлари ҳамда транспорт самолётлари ҳам кузатилган.
Авиация бўйича эксперт Financial Times'га Саудия Арабистонидаги базада E-3 Sentry бошқарув самолётлари, C-130 Hercules ва C-5 Galaxy транспорт самолётлари мавжудлигини билдирган. Бундан ташқари, у ерда ҳам АҚШ авиатехникалари сони ошгани қайд этилган.