Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Ал-Ҳилол" футболчилари Бензема билан шартнома имзоланганидан афсусда

"Ал-Ҳилол" футболчилари Бензема билан шартнома имзоланганидан афсусда

"Ал-Ҳилол"нинг француз ҳужумчиси Карим Бензема яқинда бўлиб ўтган ўйиннинг танаффус пайтида мураббий билан айтишиб қолди. Бу ҳақда "Ball Zone" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, Бенземанинг келиши "Ал-Ҳилол" кийиниш хонасида кескинликни келтириб чиқарган. Мавжуд маълумотларга кўра, айрим футболчилар клубнинг француз билан шартнома имзолаш қароридан аллақачон афсусланишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Бензема қишки трансфер ойнасида "Ал-Иттиҳод"дан "Ал-Ҳилол"га ўтиб, бир ярим мавсумга мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолаган эди. Янги жамоа таркибида ҳужумчи учта ўйинда иштирок этиб, учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

"Ал-Ҳилол" "Ал-Иттиҳод"га қарши кечган сўнгги учрашувда ғалаба қозона олмади (1:1) ва Про-лига турнир жадвалида иккинчи ўринга тушиб кетди.

Киритилди: Бугун 13:00. Ўқилди: 928 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!