АҚШ элчиси "Библия Исроилга Яқин Шарққа эгалик қилиш ҳуқуқини бериши" ҳақида гапирган.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майкл Ҳаккаби бундай фикрни консерватив шарҳловчи Такер Карлсонга берган интервьюсида айтиб ўтган эди.
Карлсон элчидан "Библияда ёзилганидек, Исроил Нил дарёсидан Фрот дарёсигача бўлган ерлар, яъни бутун Яқин Шарққа эгаллаш ҳуқуқига эгами?", деб сўраганди.
"Исроил Библия асосида деярли бутун Яқин Шарқни эгаллаш ҳуқуқига эга. Улар бу ерларнинг барчасини эгалласа яхши бўларди. Бироқ Исроил бутун минтақани эгаллашга ҳаракат қилмаяпти", — деб жавоб берган эди Ҳаккаби.
Ўндан ортиқ давлат, жумладан Миср, Иордания ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳаккабининг баёнотларини “хавфли ва адоватни қўзғатувчи”, шунингдек Ғазодаги урушни тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатларга нисбатан таҳдид сифатида баҳолади.