Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ ҳужум қилган тақдирда мамлакат қонуний равишда жавоб қайтаришини айтди

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ ҳужум қилган тақдирда мамлакат қонуний равишда жавоб қайтаришини айтди

Аббос Ароқчи CBS телеканалига берган интервьюсида агар Қўшма Штатлар ҳужум қилса, Эрон ўзини ҳимоя қилиш учун ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириши мумкинлигини айтиб ўтди.

Эрон ташқи ишлар вазири республиканинг эҳтимолий жавобини "адолатли ва қонуний чора" деб атади.

"Бизнинг ракеталаримиз Қўшма Штатлар ҳудудига зарба бера олмайди, шунинг учун минтақадаги Америка базаларига зарба беришимиз керак бўлади. Бу факт. Мен дипломатман, ҳарбий режалар ҳақида гапирмаслигим керак", — деди Ароқчи.

Шу билан бирга, вазир дипломатик ечимга эришиш мумкин бўлганда ҳарбий ҳаракатлар ҳақида гапириш ноўринлигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 11:03. Ўқилди: 618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!