Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Суперлига клублари раҳбарлари ҳибсга олинди

Суперлига клублари раҳбарлари ҳибсга олинди

Истанбул прокуратураси мамлакат профессионал лигаларида келишилган ўйинлар ва ноқонуний букмекерлик фаолияти бўйича олиб борилаётган суриштирув доирасида 32 нафар гумонланувчини қўлга олди. Қўлга олинганлар орасида Суперлиганинг бир нечта клублари — «Гезтепе», «Коньяспор», «Аланьяспор», «Антальяспор», «Кожаэлиспор», «Генчлербирлиги» ва «Сивасспор» раҳбарлари бор. Бу ҳақда Hürriyet Daily News нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Туркия полицияси гумонланувчиларни қўлга олиш учун мамлакатнинг 10 та вилоятида рейдлар ўтказган. Яна бир гумонланувчини қидириш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда букмекерлик ўйинларида иштирок этгани учун 1000 дан ортиқ футболчи ва 149 нафар ҳакам фаолиятидан четлаштирилган эди. Полиция мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Киритилди: 23:52 20.02.2026. Ўқилди: 283 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!