Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Винисиусни «маймун» деб ҳақорат қилганлар топилди

Винисиусни «маймун» деб ҳақорат қилганлар топилди

«Бенфика» ходимлари Чемпионлар лигасининг «Реал Мадрид»га қарши кечган биринчи плей-офф ўйини (0:1) видеоёзувларини таҳлил қилиб, баҳс давомида ирқчилик ишораларини кўрсатган мухлислар шахсини аниқлашди. Бу ҳақда A Bola нашрининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг иккинчи бўлимида «қаймоқранглилар»нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Бенфика» ярим ҳимоячиси Жанлука Престианни уни «маймун» деб ҳақорат қилганини айтганидан сўнг ўйин тўхтатилган эди. Ўша вазиятда футболчилар юзларини қўллари ва либослари билан тўсиб олишгани сабабли, ҳужумчининг сўзларини текшириш қийинчилик туғдирди.

Кейинроқ Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) ушбу ҳолат бўйича интизомий суриштирув бошланганини эълон қилди.

Киритилди: 23:55 20.02.2026. Ўқилди: 310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!