Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда ер майдонини 9 млн АҚШ долларига сотмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкентда ер майдонини 9 млн АҚШ долларига сотмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент шаҳрида яшовчи, 1953 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган аёл ўзининг 1982 й.т. таниши билан тил бириктириб, Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган, лекин, ҳозирда тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдонини харидорга 9 млн АҚШ долларига сотишга келишиб, мансабдор танишлари орқали барча ҳужжатларни тайёрлаб, турар жой тоифасига ўтказиб бериш эвазига олдиндан 200 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️ Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:45. Ўқилди: 986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!