Германияда жамоат транспорти сектори ходимлари 48 соатлик иш ташлаш эълон қилдилар. Норозилик акцияси 27-28 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Давлат сектори ходимларининг "Verdi" касаба уюшмаси томонидан эълон қилинган умуммиллий иш ташлаш 100 дан ортиқ компания томонидан бошқариладиган автобус, трамвай ва шаҳар атрофи поездлари фаолиятига таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
Акцияда Берлин ва Гамбург каби йирик шаҳарларда ишловчиларни ўз ичига олган тахминан 100 минг ходим иштирок этиши режалаштирилган.
Ушбу иш ташлаш орқали касаба уюшмаси транспорт секторида яхшироқ меҳнат шароитлари ва юқорироқ иш ҳақи талаб қилмоқда. Талаблар қаторига ҳафталик иш соатларини қисқартириш, дам олиш муддатларини узайтириш, шунингдек, тунги ва дам олиш кунларидаги ишлар учун юқорироқ бонуслар бериш киритилган.