Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода 13 ёшли қиз фарзандли бўлди

Бухорода 13 ёшли қиз фарзандли бўлди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда 13 ёшли қиз фарзандли бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларда қизни унинг ўгай отаси зўрлагани айтилади.

Болалар омбудсманининг хабар қилишича, жиноят содир этишда айбланаётган шахс процессуал тартибда ушланиб, унга тегишли тартибда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Аммо, у қизнинг ўгай отаси эканини рад этди. Гумонланувчи қизнинг оиласига яқин одам эканлиги маълум қилинди.

Ҳолат бўйича ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Ҳолат вояга етмаганга нисбатан жинсий жиноятга оидлиги ҳамда боланинг шаъни ва қадр-қимматига дахлдорлиги нуқтаи назаридан мазкур жиноят ҳодисаси юзасидан батафсил маълумотларнинг ОАВларида кенг эълон қилиниб, тарқатилиши боланинг манфаатларига зидлиги ҳақида эслатамиз.

Болалар омбудсмани ваколати доирасида боланинг қонуний манфаатлари таъминланиши юзасидан иш юритуви бўйича ўз кузатувини давом эттиради", - дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 14:48. Ўқилди: 882 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!