Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ташиев кетган бўлса, ортимда 7 млндан ортиқ дўстим бор – Садир Жапаров

Ташиев кетган бўлса, ортимда 7 млндан ортиқ дўстим бор – Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев билан ораларида чиққан низога доир айрим фуқароларнинг хавотирига муносабат билдирди. У бу ҳақда “Кабар” миллий ахборот агентлигига берган интервюсида айтиб ўтди.

"Ташиев кетди, лекин буни фожиа даражасига кўтаришнинг ҳожати йўқ. Олдингисидан ҳам яхшироқ бўлади. Ҳаёт тўхтамайди. Агар бир дўстим кетиб қолган бўлса, менинг ортимда 7 миллиондан ортиқ дўстим бор. Мен учун энг қадрли нарса – халқимиз ва азиз давлатимиз", — деди президент.

Шунингдек, Жапаров Қирғизистон халқи тинчлигини бузган ҳар қандай шахс жиддий жазога тортилишини алоҳида таъкидлади.

Киритилди: Бугун 18:09. Ўқилди: 769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!