КХДР ядровий тийиб туриш вазифасини муваффақиятли амалга оширди, дея маълум қилди Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин.
“Биз урушни тўхтатиш қобилиятига эгамиз ва бизга қарши ҳар қандай куч ҳужум қилса, дарҳол жавоб беришга тайёрмиз”, — деди Ким Чен Ин Шимолий Корея Меҳнат партияси қурултойида.
Келгуси беш йилликда КХДР янги махфий қурол турларини, сунъий йўлдошга қарши тизимларни яратиш ва амалиётга жорий этиш устида ишлайди дея қўшимча қилди Ким Чен Ин.
Маълум қилинишича, Шимолий Кореяда рақибларни ушлаб туриш учун ҳар йили қўшимча стратегик қуролларни жойлаштириш режалаштирилган.
Шимолий Корея етакчисининг таъкидлашича, айнан АҚШ бошчилигидаги Ғарб кучлари бошқа давлатлар суверенитетига очиқдан-очиқ таҳдид қилмоқда, халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузмоқда. Дунё АҚШнинг гегемонлик сиёсати туфайли хаосни бошдан кечирмоқда