Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон муллаларининг Теҳрондаги қароргоҳига қуролланган "халқ мужоҳидлари" ҳужум қилди

Эрон муллаларининг Теҳрондаги қароргоҳига қуролланган "халқ мужоҳидлари" ҳужум қилди

Jerusalem Post ва бошқа бир қатор нашрларнинг ёзишича, 250 га яқин "Халқ мужоҳидлари" 23 феврал куни Теҳрон ғарбидаги мулла Мутаҳарий қароргоҳига ҳужум қилган. Улардан юзтаси Эрон режими кучлари томонидан ўлдирилган.

"Халқ мужоҳидлари" Эрон мухолифат ташкилоти ҳисобланиб, мамлакат ва хориждаги аввалги қуролли ҳаракатлар ва терактлар туфайли бир неча йил давомида Европа Иттифоқининг террорчи гуруҳлар рўйхатида бўлган.

Ташкилот душанба куни кечқурун 150 нафар жангчи соғ-саломат ўз базаларига қайтгани ҳақида эълон қилган.

Маълумотларга кўра, тўқнашувни ва қурбонлар сонини Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига яқин бўлган Tasnim агентлиги ҳам тасдиқлаган. Ҳодиса ҳақида Эрон томонидан молиялаштириладиган "Ҳизбуллоҳ" гуруҳининг норасмий тарғиботчиси ҳисобланган Аl-Akhbar газетаси ҳам хабар берди.

Аl-Akbar мазкур ҳужумни "Халқ мужоҳидлари" томонидан хорижий махсус хизматларнинг бевосита кўмагида амалга оширилган энг хавфли ва мураккаб операциялардан бири, деб атади. Газета ҳужум ортида Исроилнинг "Моссад" разведкаси турганини таъкидламоқда. Бироқ, бу маълумотни тасдқилайдиган ҳеч қандай далиллар келтирилмаган.

Киритилди: Бугун 16:20. Ўқилди: 698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!