Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида банк фойдасига ундирилиши лозим бўлган қарздорлик билан боғлиқ навбатдаги ижро ҳаракати таъминланди.

Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Р.У.дан Микрокредитбанк АТБ фойдасига 19 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланган ва унга тегишли “Chevrolet Gentra” русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида автомашина қарздорнинг яшаш манзилида аниқланди.

Натижада фақат тунда уйига келадиган қарздор транспорти белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Бюро органлари томонидан қарздорликни ундириш борасида тизимли ва қатъий чоралар кўрилмоқда.

Киритилди: Бугун 17:03. Ўқилди: 989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!