Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Украинанинг Харков, Запорожжя ва Киев вилоятларига ҳужум қилди

Россия Украинанинг Харков, Запорожжя ва Киев вилоятларига ҳужум қилди

Харков вилоятининг ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишича, Харков шаҳри ва Рай-Оленевка қишлоғига берилган зарба оқибатида 14 киши, жумладан 7 ёшли бола жароҳатланган. Синегубов Россия Харковга 17 та дрон ва иккита ракета билан ҳужум қилганини билдирди.

Запорожжяга қилинган ҳужумлар туфайли 19 та кўп қаватли уй, 4 та хонадон ва нотурар-жой бинолари шикастланган. Ҳужумдан сўнг шаҳарнинг учта туманида 500 дан ортиқ уй иссиқлик таъминотисиз қолган. Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати тунги ҳужум оқибатида бир киши жароҳатланганини қайд этган.

Киевда ҳозирда жабрланганлар аниқланмаган. Зарбалар натижасида Дарницкий туманидаги 9 қаватли уй шикастланган. Шунингдек, Печерский ва Голосеeвский туманларида ҳам иншоотларга зарар етказилган.

Киритилди: Бугун 15:42. Ўқилди: 518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!