🛡Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилояти таълим тизими масъулларидан бирининг ноқонуний ҳаракати фош этилди.
🫰Хусусан, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида текширув ўтказмаслик эвазига, унинг раҳбаридан 4,8 млн сўм миқдорида пора талаб қилган.
☄️Аммо, ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
📌Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, тергов жараёнида уни Жиноят Кодексининг 167, 209 ва 243-моддаларида назарда тутилган бошқа ноқонуний ҳаракатлари ҳам фош қилинди.