Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) экспертлари бунинг учун Россия армиясига янги чақирилувчилар етишмаётганини билдирди.
Лондонда жойлашган институт ҳар йили дунё давлатлари қуролли кучлари таққосланадиган Military Balance ҳисоботини тақдим этади.
Мазкур ҳисоботга кўра, ўтган йили Россиянинг мудофаа харажатлари бироз ошиб, ЯИМнинг 7,3 фоизигача етган. IISS бу Россияда иқтисодий вазият тобора мураккаблашаётганини акс эттиришини қайд этиб, ҳолатни иқтисодий ўсишнинг йўқлиги, давлат бюджети тақчиллиги ортаётгани, хомашё экспортидан тушадиган даромадлар қисқараётгани билан изоҳлаган. Бутун ўтган йил давомида Россия, жуда катта йўқотишларга қарамай, Украинанинг 1 фоизидан кам ҳудудини эгаллашга муваффақ бўлган.
Маълум қилинишича, Европадаги NATO давлатлари ҳам сўнгги уч йил ичида қуролланиш харажатларини деярли икки баробарга оширган. Германия бу кўрсаткич бўйича 2024 йилдан бошлаб тўртинчи ўринга чиқди. Мамлакатнинг ҳарбий харажатлари илк бор 100 млрд евродан ошди.
Дунё бўйича мудофаа харажатлари ҳажми жиҳатидан дастлабки уч ўринни АҚШ (921 млрд доллар), Хитой (251 млрд доллар) ва Россия (186 млрд доллар) эгаллаб турибди.