Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Зеленский билан телефон орқали суҳбатда уруш бир ой ичида тугашини айтди

Трамп Зеленский билан телефон орқали суҳбатда уруш бир ой ичида тугашини айтди

Бу ҳақда Ахios хабар бермоқда.

Нашр манбаларидан бирининг айтишича, Зеленский уруш 2026 йилда якунланишига умид қилишини билдирган. Трамп эса ушбу можаро ҳаддан ташқари чўзилиб кетганини айтиб, унинг бир ой ичида тугашини исташини маълум қилган.

Украиналик амалдорнинг сўзларига кўра, Трамп Россия билан эҳтимолий тинчлик келишуви доирасида АҚШ томонидан Украинага муҳим хавфсизлик кафолатлари беришга тайёрлигини ҳам тасдиқлаган.

Суҳбатда АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда куёви Жаред Кушнер ҳам иштирок этган.

Киритилди: Бугун 16:00. Ўқилди: 643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!