Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тожикистонда “тахт” транзитига тайёргарлик бошландими?

Тожикистонда “тахт” транзитига тайёргарлик бошландими?

ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, мамлакат телевидениесида асосан классик мусиқа, опера ва тожик миллий классик асарлари намойиш этилмоқда. Айрим манбалар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилганини ҳам билдирмоқда.

Шу билан бирга, амалдаги президент Эмомали Раҳмоннинг ўғли — Рустам Эмомалининг жамоатчиликдаги фаоллиги ошгани қайд этилмоқда. У ҳозирда Душанбе шаҳри ҳокими ва юқори давлат лавозимларидан бирини эгаллаб турибди.

Ҳозирча расмий доиралардан ҳокимият транзити ёки фавқулодда ҳолат ҳақида аниқ баёнот берилмаган. Экспертлар бундай вазиятларда расмий тасдиқланган ахборотларга таяниш зарурлигини таъкидламоқда.

Киритилди: 20:30 25.02.2026. Ўқилди: 21810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!