Германиянинг бўлажак канцлери Фридрих Мерц инфратузилмага юзлаб миллиард евро сармоя киритиш ва Германиянинг ҳарбий қудратини ошириш режаларини эълон қилди. Bloomberg нашрининг ёзишича, бу ташаббус Берлиннинг "Европага раҳбарлик қилиш" истаги билан изоҳланади.
"АҚШнинг ажралиб бораётган стратегик устуворликлари Европани геосиёсий таҳдидлар олдида совуқ уруш тугаганидан бери ҳар қачонгидан ҳам заифроқ қилмоқда," деди немис сиёсатчиси, Европарламентнинг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Давид Макалистер.
Айнан шунинг учун Европа содир бўлаётган воқеаларга "зудлик билан жавоб бериши" керак, деб ҳисоблайди Макалистер.
Ушбу таклифларнинг қанчалик реал экани 13 март куни, бундестаг зарур қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш учун махсус йиғилишга йиғилганда маълум бўлади, дейилади материалда.