Германия НАТО мудофаасини кучайтириш бўйича Европа миқёсидаги ташаббуслар доирасида 2500 та жанговар бронетехника ва 1000 та Leopard 2 жанговар танкини харид қилиш имконини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg нашри, вазиятдан хабардор манбаларга таяниб, хабар берди.
Манбаларга кўра, НАТО Берлиндан келаси ўн йил ичида альянс учун еттигача жанговар бригада тузишни сўраган.
🛡 Режалаштирилаётган буюртма шундай техникадан иборат бўлади:
1000 та Leopard 2 жанговар танки (ишлаб чиқарувчилар — KDNS ва Rheinmetall),
2500 та GTK Boxer бронетранспортёри (ARTEC томонидан ишлаб чиқарилади — KDNS ва Rheinmetall қўшма корхонаси).
Қарорлар яқин ойларда якуний кўринишга келтирилиши кутилмоқда. Германия парламенти харидга йил охиригача розилик бериши мумкин.
🔄 Бундан ташқари, Германия шу йил бошида Fuchs бронетехникаси ўрнини босадиган 1000 дан ортиқ Patria модулли бронетехникасини харид қилишга дастлабки розилик олган.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус июн ойида бундесвер сафини 60 минг аскарга ошириш режасини эълон қилган. Бу — ҳозирги армия сонининг қарийб учдан бир қисмини ташкил этади.