Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган икки ўйин 17 июнь, душанба куни бўлиб ўтди.
“Динамо” сафарда “Локомотив” меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Самарқандликлар таркибида Улуғбек Абдуллаев ва Анвар Ҳожимирзаев ўз номига гол ёздириб қўйди.
Турнинг яна бир ўйини “Олимпик” ҳамда “ОКМК” ўртасида кечди. Учрашувнинг 82-дақиқасида олмалиқликлар футболчиси Хуршид Ғиёсов пенальтини аниқ амалга оширди ва жамоасига ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
Абдирасулов, 84), 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (15. Муҳсин Бозоров, 46), 22. Шаҳзод Тоиров, 23. Абдурауф Бўриев, 37. Алишер Одилов (77. Темур Мамасидиқов, 78), 44. Асадбек Раҳимжонов, 64. Самандар Қодиров (8. Нодир Абдихолиқов, 61).
“ОКМК”: 1. Валижон Раҳимов, 2. Акрамжон Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (8. Бахтиёржон Қосимов, 83), 7. Дилшод Аҳмадалиев, 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Ойбек Рустамов, 18. Азиз Холмуродов (27. Али Абдураҳмонов, 83), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 28. Арихиро Сентоку (9. Рубен Санчес, 90), 77. Нодирбек Абдураззоқов (99. Иракли Рухадзе.90).