Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Реал”нинг икки юлдузи "Эл-класико"ни ўтказиб юборадиган бўлди

“Реал”нинг икки юлдузи "Эл-класико"ни ўтказиб юборадиган бўлди

Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Родриго Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган Дортмунднинг “Боруссия” клубига қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олди.

Футболчи Ла Лиганинг 11-турида “Барселона”га қарши ўйинни ўтказиб юборади, деб хабар беради Испаниянинг Relevo интернет нашри.

Бундан ташқари, “Реал” дарвозабони Тибо Куртуа ҳам мушакларидан жароҳат олган. Инсайдер Романонинг фикрига кўра, у ҳам Каталония клубига қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.

“Реал Мадрид” — “Барселона” учрашуви 26 октябрь куни бўлиб ўтади.

Ҳозирда Испания чемпионатида “Барселона” пешқадамлик қилмоқда. Улар ҳисобида 10 ўйиндан 27 очко мавжуд. “Реал” эса 24 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 16:38 23.10.2024. Ўқилди: 1619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!