Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Фарғона ва Тошкент вилоятларида ноқонуний тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Фарғона ва Тошкент вилоятларида ноқонуний тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ғ.К. “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида республика ҳудудига айланма йўллар орқали кириб келган 36 турдаги умумий баҳоси 51,2 млн сўмлик 2 958 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 8 турдаги умумий баҳоси 42 млн сўмлик жами 388 дона электрон тамаки маҳсулотларини фуқаро Д.Н.га сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:49 07.02.2025. Ўқилди: 719 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!