Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подполковник Акмал Аҳмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилди.
Қайд этилишича, унинг ишдан олиниши Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилган. Аҳмедов яқин қариндошига тегишли бўлган, давлат рақами 40 081 SBA бўлган Malibu-2 машинасида содир этилган қоидабузарликларни қонунга зид равишда яширишга урингани фош этилган. Автомашинага белгиланган жарималар давлат фойдасига тўлиқ ундирилган.
Ҳозирда мазкур қонунбузарликка тўлиқ ҳуқуқий баҳо бериш учун қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.