Бу қарор Германияда ҳам янги муҳокамаларга сабаб бўлди. АҚШ Федерал захира тизимининг Нью-Йоркдаги хазинасида ҳозир ҳам Германиянинг 1236 тонна олтини сақланмоқда. Унинг қиймати қарийб 152 миллиард евога баҳоланади. Германия Солиқ тўловчилар уюшмаси ушбу олтинни мамлакатга қайтариш талабини яна бир бор илгари сурди.
«Нидерландия шуни исботлади: хоҳиш бўлса, имконият ҳам топилади», — деди ташкилот вице-президенти Михаэль Егер.
Аввалроқ Германия Нью-Йоркдан 300 тонна олтинни қайтарган эди. Франция эса АҚШда сақланаётган 129 тонна олтининг барчасини сотиб, Европа ҳудудидан худди шунча миқдорда олтин харид қилган.
Нидерландия ҳам шунга ўхшаш усулдан фойдаланган: 86 тоннанинг қарийб 59 тоннаси АҚШда сотилиб, Европа бозорида қайта сотиб олинган. Атлантика океани орқали жисмонан эса фақат 27 тонна олтин ташилган.