Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Донли экинлар етиштириш ҳажми 7,3 %га ошган. Энг кўп ҳосил Фарғона вилоятида олинган

A A A
Донли экинлар етиштириш ҳажми 7,3 %га ошган. Энг кўп ҳосил Фарғона вилоятида олинган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 5,4 млн тонна донли экинлар етиштирилган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 7,3 %га ошган.

Дон экинларини етиштириш бўйича ҳудудлар ўртасида пешқадамликни Фарғона вилояти эгаллади. Унинг, дон экинлари умумий ҳажмидаги улуши 12 %дан ошган.

Шу билан бир қаторда, юқори улуш Сурхондарё (11,8 %), Қашқадарё (11,3 %), Андижон (9,0 %), Самарқанд (8,3 %) ва Жиззах (8,2 %) вилоятларида қайд этилган.

Умумий ҳажмдаги паст улуш, Қорақалпоғистон Республикаси (2,1 %) ва Навоий вилояти (3,6 %) да кузатилди.

Киритилди: 14:52 09.08.2023. Ўқилди: 1141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!