Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

100 нафар фуқаро «Президент ҳожиси» сифатида бепул Ҳаж сафарига юборилмоқда

100 нафар фуқаро «Президент ҳожиси» сифатида бепул Ҳаж сафарига юборилмоқда

Жорий йилги ҳаж мавсумида 15 минг нафардан ортиқ ўзбекистонлик муқаддас амалларни адо этиш учун Саудия Арабистонига йўл олмоқда.

Шу билан бирга, давлат раҳбари ташаббуси билан 100 нафар фидойи юртдош «Президент ҳожиси» сифатида ҳаж сафарига юборилмоқда.

Маълум қилинишича, ҳаж йўлланмалари мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда ҳурмат қозонган турли соҳа вакилларига тақдим этилган.

Президент ҳожилари орасида олимлар, шифокорлар, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, оддий хизматчилар ҳамда узоқ йиллар халқ хизматида бўлган фуқаролар бор.

Улардан бири — олима Муҳлисахон Зиёвуддинова. У шарқшунос, арабшунос, арузшунос, мумтоз адабиёт билимдони ва моҳир педагог сифатида танилган. Муҳлисахон ая Имом Бухорий ордени билан тақдирланган қомусий олим Шайхулислом Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг кенжа фарзанди ҳисобланади.

100 нафар фуқаро «Президент ҳожиси» сифатида бепул Ҳаж сафарига юборилмоқда

Беш нафар фарзандни тарбиялаб, уларни зиёли инсон этиб вояга етказган Муҳлисахон ая 83 ёшни катта қувонч билан қарши олмоқда. У киши ҳам 100 нафар президент ҳожилари сафида ҳаж сафарига боради.

Мутасаддилар томонидан ҳожиларга йўлланмалар билан бирга сафар учун зарур кийим-кечак ва жиҳозлар тўплами ҳам тантанали равишда топширилди.

Муҳлисахон Зиёвуддинова бу эътиборни катта шараф сифатида қабул қилаётганини айтиб, давлат раҳбари ва юрт тинчлиги учун дуо қилишини билдирди.

Президент ҳожиси сифатида ҳажга бораётган фуқаролар давлат раҳбарининг бу ғамхўрлигини юксак эътибор сифатида баҳоламоқда.

Бундай эзгу ташаббуслар жамиятда меҳр-оқибат, ҳалол меҳнат ва ватанпарварлик қадриятларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланмоқда.

Киритилди: Бугун 16:15. Ўқилди: 449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!