Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи Қувайт ҳарбий-денгиз кучлари Форс кўрфазида Эрон кемасига ҳужум қилгани ҳақида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳодиса давомида Эроннинг тўрт нафар фуқароси ҳам қўлга олинган.
Аракчининг таъкидлашича, воқеа Эронга қарши ҳаракатлар учун АҚШ томонидан фойдаланиладиган орол яқинида юз берган. Вазир оролнинг номини очиқламади. Шунингдек, у бу каби ҳаракатлар ноқонуний эканини ва минтақада кескинлик кучайишига хизмат қилишини билдирди.
Эрон ТИВ раҳбари қўлга олинган фуқароларни зудлик билан озод этишни талаб қилди ва Теҳрон тегишли чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини маълум қилди.