Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми президенти ва бош директори Борге Бренде истеъфога чиқди, деб хабар беради Reuters.
«Мен Жаҳон иқтисодий форуми президенти ва бош директори лавозимидан кетишга қарор қилдим», деди жаноб Бренде. У ЖИФдаги иши «ниҳоятда самарали бўлганини» таъкидлади. Хайрлашув нутқида Борге Бренде Эпштейн билан алоқаси ҳақида гапирмади. Алоис Звинги ЖИФ президенти ва бош директори лавозимини эгаллайди.
АҚШ Адлия вазирлиги 2017 йилдан бери ЖИФ президенти бўлиб ишлаган жаноб Бренде молиячи билан бир неча бор ишбилармонлик кечки овқатида бўлганлиги ва у билан электрон почта орқали ҳам гаплашгани ҳақида маълумот тарқатди. Шундан сўнг, ЖИФ раҳбарияти унинг Эпштейн билан муносабатлари бўйича мустақил тергов бошлади.
Жеффрей Эпштейн вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбланмоқда. У 2019 йилда қамоқда вафот этди. Терговчилар Эпштейн ўз жонига қасд қилган деб ҳисоблашади. 30 январ куни АҚШ Адлия вазирлиги молиячининг иши билан боғлиқ яна 3 миллион файлни эълон қилди. АҚШ департаменти маълумотларига кўра, аввалги нашрларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, иш билан боғлиқ жами 3,5 миллион ҳужжат аллақачон эълон қилинган.