Ҳайвонларни муҳофаза қилиш жамияти — “Меҳр ва оқибат” аризасига кўра, профилактика инспектори ҳуқуқбузарга нисбатан ушбу жазони белгилаган.
Бироқ шафқатсизлик вояга етмаган бола кўз ўнгида содир этилгани сабабли, ташкилот ушбу қарор устидан шикоят қилмоқчи.
Мақсад — ҳуқуқбузарга оғирроқ жазо, яъни 11,4 млн сўмгача жарима ёки 15 суткалик қамоқ тайинланишига эришишдир.