Бугун 22 ноябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Бозор оралаймиз: Энг арзон гўшт қаерда сотилмоқда?

Бозор оралаймиз: Энг арзон гўшт қаерда сотилмоқда?

Октябрь ойи охирида Ўзбекистондаги бозорларда нарх-наво қандайлиги маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси 29 октябрь куни ўтказилган ўрганиш натижаларини эълон қилди.

Мол гўшти

21

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да қайд этилган (35 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (57 000 сўм).

Қўй гўшти

Картинки по запросу баранина

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да (36 000) сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (63 000) сўмдан кузатилди.

Картошка

Картинки по запросу картошка

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра,  картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Эски жўва деҳқон бозори”да (1 200 сўмдан), максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”да (4 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз

Картинки по запросу лук

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи Андижон шаҳрининг “Янгибозор деҳқон бозори”, “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори”, Қарши шаҳрининг “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, “Дамариқ деҳқон бозори”, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”, Фарғона шаҳрининг “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори”да (1 000 сўмдан) кузатилди. Максимал нархлари эса Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”да кузатилди (3 500 сўм).

Сабзи

Картинки по запросу морковь

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Андижон шаҳрининг “Янгибозор деҳқон бозори” ва “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Бухоро шаҳрининг “Бухоро марказий деҳқон бозори”, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Фарғона шаҳрининг “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори” ва Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да (1 000 сўмдан) қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (5 000 сўмдан) кузатилди.

Тухум

Картинки по запросу яйца

Тухум маҳсулоти кузатув натижасига кўра,  минимал нархи Фарғона шаҳрининг “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”да кузатилди (5 000 сўм 10 донаси). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”да қайд этилган (10 000 сўм 10 донаси).

Гуруч

Похожее изображение

Гуруч маҳсулотлари кузатув натижаларига асосан, минимал нарх Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да (4 000 сўмдан), максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи

1

Ўсимлик ёғи маҳсулотарининг минимал нархи Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (9 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Бухоро шаҳрининг “Бухоро марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да (13 500) сўмдан кузатилди.

Шакар

Шакар маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (5 200) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да (7 000) сўмдан кузатилди.

Киритилди: 13:41 31.10.2019. Ўқилди: 882 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!