Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Хоразм вилоятида пулни қайтариб берган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Хоразм вилоятида пулни қайтариб берган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳар, “Жамбул” маҳалласининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Б.Х. фуқаро Ш.Ю.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали унинг турмуш ўртоғи З.К.нинг ёшга доир пенсия миқдорини кўпайтириб бериши эвазига 15 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 14,9 сўмини Ш.Ю.га қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:22. Ўқилди: 232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!