Трамп ва Нетаньяху ҳокимиятдан кетиши керак — Эрон Ҳурмуз бўғозини очиш шартларини билдирди.
Эрон Олий раҳбари сиёсий маслаҳатчиси Муҳаммад Боқир Золгадрнинг айтишича, Трамп ва Нетаньяху ҳокимиятда қолар экан, Ҳурмуз бўғози очилмайди.
Золгадр бўғознинг ёпилишини "Эрон халқининг қасос олишининг биринчи босқичи" деб атади.
Бу баёнот Трамп Эронга нисбатан муҳим қарор қабул қилиш арафасида турганини айтган ва Вашингтон БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун Пезешкиан бошчилигидаги Эрон делегациясига виза берган бир пайтда янгради.