Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.
1984 йилда ташкил этилган Binary хусусий университети бизнес бошқаруви, ахборот технологиялари ҳамда менежмент соҳалари бўйича етакчи университетлардан бири.
Амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар вазни 65 граммгача бўлган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини шахсий эхтиёжлари учун божхона тўловларисиз олиб киришлари мумкин.
Транспорт вазирлиги ўз навбатида бу каби қоидабузарликларни вақтида бартараф этишга қўшган ҳиссаси учун йўловчиларга минатдорчилик билдиради.
Урганчдаги Ашхобод кўчасига кўчирилган аҳолига берилган компенсация пули Республика бюджетидан ссудага олинган бўлиб, ушбу маблағлар қайтарилади. Бу ҳақда Урганч шаҳар молия бўлими бошлиғи Жамшид Сапаев «Дарё» мухбирига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Бош вазир Абдулла Арипов раислигида снос масаласида ўтказилган йиғилишда Урганч шаҳри ҳокими Шуҳрат Абдуллаев ва шаҳар прокурори Давлатовга йўл қўйган хатолари учун ҳайфсан эълон қилинди.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, норозилик билдириб 1500 га яқин одам чиққан. Улар Урганч шаҳрининг Хонқа туманига чегарадош жойдаги Урганч—Хонқа магистралида жойлашган катта кўприкни икки соатга ëпиб қўйишган.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 16 июлдан бошлаб Урганч халқаро аэропорти техник сабаблар ва иссиқ об-ҳаво туфайли вақтинча ёпилганини маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz».
2017 йилнинг 23 октябрь куни Урганч шаҳридаги 1-сонли умумий ўрта мактаб ҳовлисида ўзини «онангнинг дугонасиман» деб таништирган бегона аёл ушбу мактабнинг биринчи синф ўқувчиси Гулноза Раҳимбердиеванинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) жами нархи 1 миллион 200 минг сўмлик тилла зираклари, сумкага жойланган спорт кийими ва пойабзали, эгнидаги кийимларини алдов йўли билан қўлга киритиб, кўздан ғойиб бўлади. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Хива туман суди раиси Муроджон Ҳасанов маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Ўзбекистон ДХХ жойларда ҳокимият ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари томонидан содир этилаётган коррупция ва бошқа кўринишдаги ҳуқуқбузарликларини аниқлаш, олдини олиш ва профилактика қилиш бўйича тизимли иш олиб бормоқда.
Айни кунларда мамлакатимиздаги барча олий таълим даргоҳларида абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш жараёни қизғин давом этмоқда.Амалдаги тартибга кўра ўқишга киришни хоҳловчилар қабул комиссиясига бошқа тегишли ҳужжатлар билан бирга 086-У шаклдаги тиббий маълумотномани ҳам тақдим этишлари керак.
Бугун, 19 июнь куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган «Урганч марказий деҳқон бозори»да ёнғин содир бўлиб, бозорнинг ёпиқ савдо павильонидаги савдо расталарининг 200 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган.